«ПСЖ» Неймар нархини белгилади
March 9, 2018, 6:08 p.m. 29163

Неймар – «Реал»нинг асосий трансфер мақсади бўлиб турибди ва «бланкос» унинг қийматини билади.

«ПСЖ» президенти Носир Ал-Хилайфий Неймарни 400 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр, деб хабар беради AS.

Яқинда, Парижда ҳар иккала клуб вакиллари учрашган ва «Реал» футболчининг отасига унинг трансфери билан қизиқаётганини маълум қилган. Аввалроқ, Неймар «ПСЖ»га ўтганидан афсусда ва «Барселона»га қайтмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.