Конте «ПСЖ» клубини бошқариши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
March 9, 2018, 10:15 p.m. 4152

«Челси» бош мураббийи Антонио Конте «ПСЖ» клубини бошқариши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

«Матбуотда ёзилаётган бу гаплар ғалати. Аммо, журналистлар ўз ишини бажармоқдалар, буни тушунаман. 

«ПСЖ» ҳақидаги гап-сўзларга келадиган бўлсак, ҳеч нарса ўзгармади. Айни пайтда «Челси» бош мураббийиман» - деди Конте.