«Барселона» Суаресдан ажралди
March 8, 2018, 8:11 p.m. 31063

«Барселона» яримҳимоячиси Денис Суарес Каталония Суперкубоги учун ўтказилган «Эспаньол»га (0:0, пен. 4:2) қарши баҳсда жароҳат олди.

«Кўк-анорранглилар» расмий сайти хабарига кўра, 24 ёшли футболчи 15-20 кун давомида жамоага ёрдам беролмайди.

Жорий мавсумда Суарес «Барселона» таркибида 18та ўйин ўтказиб, 3та гол урган ва 6та голга ҳаммуаллифлик қилган.