Аллегри Чемпионлар Лигаси чоракфиналида дуч келишни истамаган жамоани айтди
March 8, 2018, 7:38 p.m. 20785

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри Чемпионлар Лигаси чоракфиналида дуч келишни истамаётган жамоа номини айтди.

«Чоракфиналда кучсиз рақибнинг ўзи бўлмайди, аммо мен дуч келишни истамаган ягона жамоа - «Барселона». Чунки, сўнгги пайтларда уларга қарши кўп марта ўйнаганмиз... Умуман олганда, бошқа жамоалардан қайси бирига дуч келишнинг менга аҳамияти йўқ» - деб Аллегри сўзларини келтирмоқда El Mundo Deportivo.