Бугун чорак финалнинг яна икки иштирокчиси маълум бўлади. ЕЧЛ превьюси
March 7, 2018, 6:35 p.m. 5280

Бугун, 7 март оқшомида Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финали жавоб учрашувлари доирасида яна икки учрашув ўтказилади. Лондонда «Тоттенҳэм» «Ювентус»ни, Манчестерда «Манчестер Сити» «Базель»ни қабул қилади. Мухлисларнинг асосий эътибори Лондондаги қарама-қаршиликка қаратилади.

«Тоттенҳэм» – «Ювентус»: чарчоқсиз ва таътилсиз

ТОТТЕНҲЭМ – ЮВЕНТУС
7 март. Лондон. «Уэмбли» стадиони. 00.45 (Матч ТВ – 00.35).
Йўқотишлар: Алдервейрелд (жароҳат), Бернардески, Де Шильо, Орье (дисквалификация.) – Манджукич, Куадрадо (жароҳат), Игуаин (сўроқ остида)
Ҳакам: Марчиняк (Польша).
Биринчи ўйин – 2:2.

Бу жуфтликда фаворитни аниқ айтиш қийин, 2015 ва 2017 йилда финалгача борган туринликлар устунроқдек кўринсада, биринчи учрашув фикрларни ўзгартириб юборганди.

Туриндаги биринчи учрашувдан кейин «Ювентус» мутахассислар томонидан ҳам, мухлислар томонидан ҳам танқидга учради. Бу танқидлар адолатли эди, жамоа футболчиларини агрессивликни йўқотгани учун танқид қилишди, Буффонни жарима зарбасидан ўтказилган гол учун, Игуаинни икки гол урсада, пенальтини исроф қилгани учун сўкишди. Жамоа ўйин стартидаёқ 2та гол урган, ундан кейин ҳам ҳужум уюштиришда давом эттирганди, аммо танаффусдан сўнг бирдан ҳаммаси ўзгариб кетди, туринликлар рақиб жарима майдончаси томон яқинлашмай қўйишди ва ғалабани бой беришди.

Энди барча ўтган мавсум финалчиси қаршисида қийин вазифа турганини тўғри тушуниб турибди. Жамоа гол уриши зарур, гол ўтказмаслик унданда зарур. Лекин Кейн бошчилигидаги ҳужум чизиғига қарши ўйнаб, дарвозани дахлсиз сақлаб бўладими? «Тоттенҳэм»ни 0:0 ёки 1:1 ҳисоби ҳам қониқтиради, аммо «шпорлар» ўйинда ташаббусни рақибга топшириб, ҳимояда ўтирадиган жамоа эмас. 

Икки клубнинг ҳам ички чемпионатдаги ишлари бир текисда кечмоқда. Туринликлар скудетто учун «Наполи» билан тенгма-тенг курашмоқда, охирги турда «Лацио»ни сафарда мағлуб этиб, жамоа чемпионлик сари муҳим қадамни ташлади. 

Маурисио Почеттино шогирдлари охирги турда «Ҳаддерсфилд»ни осонлик билан енгиб (Сон Хин Миннинг икки голи эвазига, унга Деле Алли ва Ҳарри Кейн ассистентлик қилишди) кучли тўртликдаги ўринни мустаҳкамлади. Тўпни назорат қилишда лондонликлар 73 фоизлик устунликка эга бўлишди. 

«Тоттенҳэм» меҳмондўст жамоа эмас, статистикага кўра, жамоа жорий мавсумда ўз майдонида ўтказилган 15 учрашувда фақат бир марта мағлуб бўлган (яна 4 ўйинда дуранг). Қолаверса, «шпорлар» 7 учрашувдан буён итальянларга қарши ўйинларда мағлуб бўлмаган (4 ғалаба ва 3 дуранг). Қуръа бу клубни 5 марта А Серия жамоаларига рўбару қилган, фақат бир марта, 2014-2015 йилги мавсумда «Фиорентина» «Тоттенҳэм» тўсиғидан ўтган (1:1, 2:0).

«Ювентус» ҳам мақтангулик статистикага эга, «Кекса синьора» 15 учрашувдан буён ҳар ўйинда гол урмоқда, жорий мавсумда тўпурурлик кўрсаткичи - ҳар ўйинга ўртача 2,42та гол.

«Ювентус» АПЛ клублари билан қарама-қаршиликларда устун. Туринликлар 7 учрашувдан буён инглизларга мағлуб бўлмаган (3 ғалаба, 4 дуранг). Туманли Альбионда майдон эгалари 3 учрашувдан буён туринликларни енга олмаган. Охирги марта 2015 йил сентябрида «Ювентус» «Манчестер Сити»га ютқазганди (1:2). «Ювентус» Лондондаги ўйинларда 6 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаган.

«Ювентус» «Тоттенҳэм»га қарши ўйин ҳисобланмаса, 2018 йилда ўтган бошқа 10 ўйинда туринликлар битта ҳам гол ўтказмаган. Қолаверса, икки ҳафтани жароҳат туфайли ўтказиб юборган Гонсало Игуаин сафга қайтган. 

Шу билан бирга, жамоанинг бошқа ҳужумчиси Марио Манжукич лазаретга йўл олди. Бу кўнгилсиз йўқотиш. 

«Манчестер Сити» – «Базель»: сюрпризлар бўлмайди

МАНЧЕСТЕР СИТИ – БАЗЕЛЬ
7 март. Манчестер. «Этиҳад» стадиони. 00.45 (Матч! Футбол 1 – 00.30).
Йўқотишлар: Менди, Фернандинью Баланта (жароҳат), Вайлати, Стерлинг (сўроқ остида)
Ҳакам: Краловец (Чехия).
Биринчи ўйин – 4:0.

Иккинчи ўйинда интрига йўқ. «Манчестер Сити» Швейцарияда «Базель»ни 4:0 ҳисобида енгган ва энди ўринбосарлар таркибини синовдан ўтказиш мумкин. Аммо Хосеп Гвардиола футболчиларнинг иштиёқини тушириб қўймаслик учун аралаш таркибни ўйнатиши ҳам мумкин. У мухлисларни ҳам ўйлайдиган мураббий – уларга хурсандчилик бағишлаш учун чиройли ўйин қилиш керак, қолаверса, унга максимал натижалар ёқади.

«Манчестер Сити» учун бу Чемпионлар лигасидаги иккинчи чорак финал учрашуви бўлади. «Шаҳарликлар» бундан аввал, 2016 йили Киевнинг «Динамо» жамоасини енгиб (0:0, 3:1), шу босқичга чиққанди.