Бундеслигада тур ўйинида кучлар тенг келди (турнир жадвали)
March 4, 2018, 9:13 a.m. 2051

Германия чемпионатининг 25-турида «РБ Лейпциг» Дортмунднинг «Боруссия» клубини қабул қилди. Лейпцигдаги «Ред Булл-Арена» ўйингоҳида кечган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Биринчи бўлимда майдон эгалари сафида Жан-Кевин Огустен ҳисобни очганди, кўп ўтмай Марко Ройс жавоб голини урди.

Ўйинда шу ҳисоб ўзгармай қолди ва «РБ Лейпциг» эндиликда 39 очко тўплаган ҳолда Бундеслига турнир жадвалида олтинчи ўринда, «Боруссия» 42 очко билан — учинчи.

Германия чемпионати
25-тур

РБ Лейпциг – Боруссия Д 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – 29 Огюстен, 1:1 – 38 Ройс.
РБ Лейпциг – Гулачи, Лаймер, Орбан, Упамекано, Клостерманн, Кейта, Кампль (Ильзанкер, 66), Забитцер, Форсберг (Брума, 61), Огюстен (Поульсен, 75), Вернер.
Боруссия Д – Бюрки, Пишчек, Аканджи, Топрак, Шмельцер, Вайгль, Дауд, Ройс (Пулишич, 88), Гетце (Филипп, 78), Шюррле, Батшуайи.
Огоҳлантиришлар: Вайгль (33), Дауд (45), Батшуайи (61), Пишчек (83).

Тур ўйинлари

Турнир жадвали