Узбек O'zbek
ЖЧ-2018 ўйинлари Ultra HD форматида трансляция қилинади
Чоршанба, 28 Феврал
2786

ЖЧ-2018 ўйинларини ўтказувчи 11та шаҳарда алоқа инфратузилмасини узлуксиз ишлашини таъминлайдиган бошқарув марказлари тўлиқ шакллантирилди, деб хабар беради ТАСС.

«Ростех» давлат корпорацияси таъкидига кўра, ЖЧ-2018 ўйинлари Ultra HD (4K) форматида трансляция қилинади.

Жаҳон чемпионатлари тарихида илк маротаба барча ўйинларни Ultra HD форматида трансляция қилиш учун зарур бўлган сигнални узатиш таъминланади. Бундан ташқари, ҳакамлар турнирда илк маротаба такрорий видеолавҳалардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ultra HD (4K) формати ўта юқори тиниқликдаги ТВ бўлиб, тасвирни 3840×2160 пикселда узатиш имкониятини беради. Шу пайтгача қўлланилган Full HD формати сифати ундан икки баробар пастдир.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз