Узбек O'zbek
Sport телеканали Суперлига илк тури трансляциялари дастурини эълон қилди
Чоршанба, 28 Феврал
6102

Баҳорнинг илк кунида старт оладиган Ўзбекистон Суперлигаси баҳслари тарихда биринчи марта ЎзМТРК "Sport" TV орқали тўлиқ қамраб олинади.

«Суперлига ўйинлари Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тарихида илк бор тўғридан-тўғри, жонли эфирга узатиш режалаштирилган. Футбол ишқибозлари учун бу ҳали даслабки туҳфамиз. Футбол мавсуми давомида Ўзбекистон футбол федерацияси билан ҳамкорликда бир қатор телелойиҳалар ҳам режалаштирилган», - дейди телеканал директорининг биринчи ўринбосари Дармон Ибрагимов.

Демак, ўтказиб юборманг, 1-тур учрашувлари бошланиш вақтлари:

1 март (пайшанба)
18:00 «Қизилқум» – «Локомотив»
20:00 «Нефтчи» – «Насаф»

2 март (жума)
18:00 «Металлург» – «Навбаҳор»
20:00 «Пахтакор» – «Сўғдиёна»

3 март (шанба)
17:30 «Бухоро» – «Қўқон-1912»
20:00 «Бунёдкор» – «ОКМК»

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз