Узбек O'zbek
Испания чемпионати. 3та ўйинда 3та пенальти голга айланмади
Душанба, 26 Феврал
3356

Испания чемпионатида 25 февраль куни тур ўйинлари давом эттирилди.

«Валенсия» бу турда «Реал Сосьедад» устидан ғалабага эришди. «Месталья» стадионида кечган учрашув мезбонлар жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Майдон эгалари ўйиннинг 34-дақиқасида Сантьяго Лоренсонинг аниқ зарбаси эвазига олдинга чиқишди. 54-дақиқада Микель Оярсабаль ҳисобни тенглаштиришга эришди. «Кўршапалаклар» жамоасининг ғалаба голи 68-дақиқада урилди — Лоренсо дубль қайд этди.

Бу турда «Атлетик» кўпчилик бўлиб ўйнаб, «Малага»ни енгди. Бильбаодаги «Сан-Мамес» стадионида кечган учрашувда майдон эгаларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилди.

Ўйин қаҳрамони Юссеф Эн-Несири бўлди, у 13-дақиқада ҳисобни очганди, аммо 68-дақиқада пенальтидан гол ура олмади, 84-дақиқада эса иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. «Шерлар» сафида Маркел Сусаета ва Микель Сан-Хосе голларга муаллифлик қилишди. 

Айни вақтда «Валенсия» 49 очко билан турнир жадвалида тўртинчи, «Реал Сосьедад» 29 очко билан ўн тўртинчи бўлиб турибди.

«Атлетик» ҳисобидаги очколари сонини 31тага етказди ва турнир жадвалида 12-ўринга жойлашди, «Малага» 13 очкоси билан охирги ўринда қолмоқда.

«Хетафе» «Вильярреал»га қарши ўйинда икки марта пенальтидан гол ура олмади. Вильярреалдаги «Керамика — Эль-Мадригал» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. 

Ўйиндаги ягона гол учинчи дақиқадаёқ меҳмонлар дарвозасини ишғол қилган Юнус Унал ҳисобига ёзилди. Меҳмонлар жамоасида гол уриш учун икки марта ўта қулай вазият юзага келди, аммо Родригес Анхель ва Хорхе Молина 11-метрлик нуқтадан «сариқ субмарина» дарвозасини ишғол эта олмади.

Эндиликда «Вильярреал» 41 очко билан Примера турнир жадвалида бешинчи ўринда, «Хетафе» 33 очкоси билан 10-ўринни банд этган.

Испания чемпионати
25-тур

Валенсия – Реал Сосьедад 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 34 Санти Мина, 1:1 – 54 Ойарсабаль, 2:1 – 68 Санти Мина.
Валенсия – Нето, Монтойя, Габриэл, Мурильо, Гайя, Солер (Дзадза, 66), Парехо, Коклен, Гонсалу Гедеш (Ферран Торрес, 73), Родриго (Максимович, 81), Санти Мина.
Реал Сосьедад – Рамирес, Одриосола, Элустондо, Льоренте, де ла Белья, Ильярраменди, Субельдия, Сурутуса (Баутиста, 79), Каналес, Хуанми (Янузай, 69), Ойарсабаль.
Огоҳлантиришлар: Хуанми (22), де ла Белья (29), Каналес (31), Родриго (78), Санти Мина (90).

Вильярреал – Хетафе 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 3 Унал.
Вильярреал – Асенхо, Рукавина, Бонера, Руис, Коста, Хави Фуэго, Кастильехо (Раба, 71), Тригерос (Родри Эрнандес, 57), Сориано, Бакка (Форнальс, 81), Унал.
Хетафе – Гуаита, Молинеро, Даконам, Бруно Гонсалес, Антунеш, Фажр, Арамбарри, Портильо (Ндокит, 69), Сибасаки (Молина, 46), Реми (Дьедиу, 69), Анхель.
Огоҳлантиришлар: Руис (13), Молинеро (43), Унал (50), Сориано (52), Кастильехо (53), Антунеш (75), Фажр (78), Коста (82).

Атлетик – Малага 2:1 (2:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 13 Эн-Несири, 1:1 – 17 Сусаета, 2:1 – 44 Сан Хосе.
Атлетик – Аррисабалага, Де Маркос, Йерай Альварес, Мартинес, Иньиго Лекуэ (Саборит, 75), Беньят (Иньяки Уильямс, 83), Сан Хосе, Сусаета, Рауль Гарсия, Кордоба (Итурраспе, 66), Адурис.
Малага – Роберто, Росалес, Эрнандес, Торрес (Буэно, 82), Диего Гонсалес, Лестьенн (Ролан, 58), Итурра, Гонсалес (Ласен, 36), Чори Кастро, Идейе, Эн-Несири.
Огоҳлантиришлар: Мартинес (15), Диего Гонсалес (24), Иньиго Лекуэ (60), Де Маркос (63), Эн-Несири (65), Гонсалес (78).
Четлатиш: Эн-Несири (84).

Тур ўйинлари

Турнир жадвали

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз