Европа Лигаси. ЦСКА кичик ҳисобда ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди
Feb. 22, 2018, 12:41 a.m. 1711

ЦСКА ҳамда "Црвена Звезда" ўртасида кечган Европа Лигаси 1/16 финалининг жавоб ўйини ниҳоясига етди. "ВЭБ Арена" стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги кичик ғалабаси билан якунланди. 

Ўйиндаги ягона гол 45-дақиқада Дзагоев томонидан киритилди. 

Белградда кечган илк ўйинда ҳисоб очилмаган эди. Шу тариқа ЦСКА икки ўйин натижасига кўра кейинги босқичга чиқди. 

ЦСКА Россия – Црвена Звезда Сербия 1:0 

Гол: 1:0 – 45 Дзагоев.
ЦСКА – Акинфеев, Игнашевич, Васин (Набабкин, 26), Фернандес, Березуцкий, Дзагоев, Кучаев, Натхо, Вернблум, Витиньо (Миланов, 77), Муса.
Црвена Звезда – Борян, Савич, Родич, Стойкович, Доналд (Срнич, 78), Йовичич (Рачич, 88), Ле Таллек, Крстичич, Радонич (Аджич, 88), Пешич, Бен-Набуан.
Огоҳлантиришлар: Ле Таллек (49), Вернблум (51), Березуцкий (66), Стойкович (69), Кучаев (83)