«Локомотив» Эрондаги учрашувни бой берди
Feb. 19, 2018, 7:38 p.m. 3702

Осиё чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган учрашувлардан бири якунланди. Унда Эроннинг «Зоб Оҳан» клуби Тошкентнинг «Локомотив» клубини қабул қилди.

Учрашувнинг иккинчи бўлим бошида Табризий жарима зарбасидан етказиб берилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллаган бўлса, ўйин сўнггида «темирйўлчилар»нинг кореялик футболчиси Чо Сук Жэнинг қўпол хатосидан кейин тўпга биринчи бўлиб етиб келган Ҳуссайний фарқни иккитага оширди. Натижада ўйин 2:0 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан тугади.

ОЧЛ
«B» гуруҳи. 2-тур
«Зоб Оҳан» (Эрон) – «Локомотив» (Ўзбекистон) 2:0 (0:0)
Голлар:
Муртазо Табризи (47), Муҳаммад Ризо Ҳуссайни (90+2).
«Зоб Оҳан»: 12.Муҳаммад Рашид Мазоҳирий, 34.Милад Фахриддини (33.Сатторий, 73) 88.Ҳамид Буҳамдан, 6.Холид Шофийи, 2.Муҳаммад Нажотмаҳди, 8.Қосим Ҳаддодифар (30.Маҳди Ражабзода, 79), 5.Гиорги Гвелсесиани, 7.Сайид Муҳаммад Ризо Ҳуссайни, 11.Муртазо Табризи (3.Муҳаммадзода, 90), 99.Кирос, 10.Бахтиёр Раҳмони
«Локомотив»: 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобур Йўлдошев, 5.Кахи Махарадзе, 7.Садриддин Абдуллаев (22.Санжар Шоаҳмедов, 76), 8.Шерзод Каримов (27.Сардор Мирзаев, 67), 9.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев (99.Чо Сук Жэ, 87).

Огоҳлантиришлар: Икром Алибоев (37), Олег Зотеев (64).
Бош ҳакам: Фу Минг (Хитой)
Қанот ҳакамлари: Ҳуо Веиминг (Хитой) ва Ванг Дексин (Хитой)
Тўртинчи ҳакам: Масуд Туфайлиеҳ (Сурия).