Узбек O'zbek
«Валенсия» иродали ғалабага эришди. Испанияда тур ўйинлари ва турнир жадвалидаги ҳолат
Якшанба, 18 Феврал
5820

«Валенсия» Испания чемпионатининг 24-турида «Малага» билан ўйнади. Малагадаги «Ла-Росаледа» стадионида кечган учрашувда меҳмонлар жамоаси 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабага эришди.

Ўйиннинг 27-дақиқасида Браун Идейе мезбонларни олдинга олиб чиққанди, 80-дақиқада Франсис Коклен ҳисобни тенглаштирди. «Кўршапалаклар» жамоаси ўйин охирида пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди ва Даниэль Парехо бу имкониятдан унумли фойдаланиб, жамоасига ғалаба келтирди.

«Валенсия» эндиликда очколари сонини 46тага етказган ва Примера турнир жадвалида учинчи ўринга жойлашган. «Малага» 13 очкоси билан охирги ўринда қолмоқда.

«Алавес» бу турда «Депортиво» устидан ғалаба қилди. Виториядаги «Мендисорроса» стадионида кечган учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қилди.

Ўйиндаги ягона гол 61-дақиқада Мунир Эль-Ҳаддодий томонидан урилди.

«Алавес» эндиликда 28 очко биан турнир жадвалида 14-ўринга жойлашган. «Депортиво» 17 очко билан хавфли ҳудудда қолмоқда. Ушбу жамоа 9 учрашувдан буён ғалаба қозонмаган.

Испания чемпионати

24-тур

Малага – Валенсия 1:2 (1:0, 0:2)

Голлар: 1:0 – 27 Идейе, 1:1 – 80 Коклен, 1:2 – 85, пенальти Парехо.

Малага – Роберто, Росалес, Эрнандес, Микел, Диего Гонсалес, Лестьенн (Кеко, 68), Ресио (Ласен, 73), Итурра, Чори Кастро (Ролан, 83), Идейе, Эн-Несири.

Валенсия – Нето, Рубен Везу, Габриэл, Мурильо, Гайя, Солер (Ферран Торрес, 80), Парехо, Коклен, Гонсалу Гедеш, Вьетто (Родриго, 60), Санти Мина (Дзадза, 61).

Огоҳлантиришлар: Мурильо (33), Итурра (62), Коклен (70), Чори Кастро (75), Парехо (75), Солер (77).

Четлатиш: Микел (84).

Алавес – Депортиво 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 61 Мунир.

Алавес – Пачеко, Агиррегабириа, Лагуардиа, Эли, Дуарте, Ибаи Гомес (Перес, 82), Пина, Ману Гарсия, Педраса, Гвидетти (Собрино, 72), Мунир (Медран, 87).

Депортиво – Мартинес, Хуанфран, Альбентоса, Боведа (Борхес, 81), Луизинью, Крон-Дели (Москера, 64), Гильерме, Перес, Адриан, Баккали (Картабия, 74), Андоне.

Огоҳлантиришлар: Крон-Дели (37), Баккали (68), Луизинью (81), Мунир (87), Собрино (90).

Тур ўйинлари

Турнир жадвали

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз