Неймар «ПСЖ»дан кетмоқчи эмас
Feb. 18, 2018, 10:49 p.m. 4668

Бразилиялик ҳужумчи Неймар агар «ПСЖ» Чемпионлар лигаси нимчорак финалида «Реал» тўсиғидан ўтолмаса ҳам, жамоада қолади. Téléfoot‏ тарқатган хабарга кўра, 26 ёшли ушбу футболчи узоқ йиллар давомида «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилмоқчи.

Неймар ўтган йилнинг ёзида «Барселона»дан «ПСЖ»га 222 млн евро эвазига ўтган ва  трансферлар рекордини ўрнатганди.

Бундан аввалги хабарларда, футболчи Парижга келганидан афсусланаётгани ва клубни тарк этишни истаётгани ҳақида айтилганди. Унга айни вақтда «Реал» томонидан жиддий қизиқиш мавжуд.

Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидаги биринчи учрашувда «Реал» Мадридда «ПСЖ»ни 3:1 ҳисобида енгди.