«Интер» қулашда давом этмоқда
Feb. 18, 2018, 11 a.m. 2637

«Женоа» Италия чемпионатининг 25-турида «Интер» устидан ғалабага эришди. Генуядаги «Луижи Феррарис» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ўйиннинг биринчи бўлими охирида Андреа Раноккия ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. 69-дақиқада эса Горан Пандев мезбонларнинг устунлигини оширди - 2:0.

Бу Спаллетти жамоасининг 2018 йилдаги илк мағлубияти бўлди. Шу билан бирга кўк-қоралар янги йилда қаторасига 4да ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган ва ўтган турда «Болонья» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Эндиликда «Женоа» очколари сонини 31тага етказган ва турнир жадвалида 12-ўринга жойлашган. «Интер» 48 очко билан 4-ўринга тушиб кетди.

Бу турда «Кальяри» «Кьево»га ютқазди. Веронадаги  «Марк-Антонио Бентегоди» стадионидаги учрашув 2:1 ҳисобида майдон эгалари фойдасига ҳал бўлди.

Ғолиблар сафида Эмануэл Жаккерини ва Роберто Инглесе голларга муаллифлик қилишди. «Кальяри»нинг ягона жавоб голи Леонардо Паволетти томонидан урилди. Шу тариқа, «Кьево»нинг 10 учрашув давом этган ғалабасиз сериясига якун ясалди.

Эндиликда «Кальяри» 25 очко билан 14-ўринда, «Кьево» ҳам шунча очко билан 15-ўринда жойлашди.

Италия чемпионати
25-тур

Женоа – Интер 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 45, автогол Раноккия, 2:0 – 59 Пандев.
Дженоа – Перин, Россеттини, Сполли, Зуканович, Рози, Бесса (Омеонга, 56), Бертолаччи, Хильемарк, Лаксальт, Пандев (Лазович, 80), Галабинов (Лападула, 77).
Интер – Ханданович, Жоау Канселу, Раноккия, Шкриньяр, Д`Амброзио, Весино (Рафинья, 62), Гальярдини, Карамо, Валеро (Брозович, 76), Кандрева (Пинамонти, 77), Эдер.
Огоҳлантириш: Раноккия (27).

Кьево – Кальяри 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 74 Жаккерини, 2:0 – 76 Инглезе, 2:1 – 82 Паволетти.
Кьево – Соррентино, Каччаторе, Бани, Гамберини, Гобби, Кастро (Дайнелли, 90), Радованович, Хетемай, Бирса (Жаккерини, 70), Пуччарелли (Меджорини, 60), Инглезе.
Кальяри – Краньо, Андреолли, Чеппителли, Кастан, Дессена (Фараго, 59), Барелла, Падоин, Ионицэ (Хан Кван Сон, 79), Ликояннис, Жоао Педро (Сау, 69), Паволетти.
Огоҳлантиришлар: Паволетти (51), Пуччарелли (59), Андреолли (78), Соррентино (87), Барелла (90).