Темур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасининг кенгайтирилган таркибини тақдим этди
Feb. 17, 2018, 5:19 p.m. 33152

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинчалик бажарувчи Темур Кападзе Сенегал ва Марокаш терма жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчиларнинг кенгайтирилган  рўйхатини тақдим этди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар тарқатди.

Кенгайтирилган рўйхатидан 30 нафар футболчи жой олди. Кападзе ўша кунги ҳолатга кўра жисмоний ва функционал жиҳатдан энг яхши тайёргарликка эга бўлган 23 нафар футболчини сафарг олиб кетиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби

Дарвозабонлар:
Элдор Суюнов («Пахтакор»), Ботирали Эргашев («Пахтакор»), Игнатий Нестеров («Локомотив»), Жавоҳир Илёсов («Машъал»);

Ҳимоячилар:
Фаррух Сайфиев, Шерзод Аъзамов, Акмал Шораҳмедов (барчаси — «Пахтакор»), Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев, Шуҳрат Муҳаммадиев (барчаси — «Локомотив»), Акром Комилов, Рустам Ашурматов (иккаласи — «Бунёдкор»), Достонбек Турсунов («Нефтчи»), Умар Эшмуродов («Насаф»), Анзур Исмоилов («Чангчун Ятай», Хитой), Виталий Денисов («Локомотив» Москва, Россия)

Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков («Насаф»), Одил Аҳмедов («Шангҳай СИПГ», Хитой), Отабек Шукуров («Шаржа», БАА), Элдор Шомуродов («Ростов», Россия), Жалолиддин Машарипов, Жасур Яхшибоев (иккаласи — «Пахтакор»), Жавоҳир Сиддиқов («Қўқон-1912»), Икром Алибоев, Сардор Рашидов, Сардор Мирзаев (барчаси — «Локомотив»), Достон Ҳамдамов («Бунёдкор»), Фозил Мусаев («Жубило Ивата», Япония);

Ҳужумчилар:
Темурхўжа Абдуҳолиқов («Ас-Сайлия», Қатар), Марат Бикмаев («Локомотив»).

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси 19 март куни Тошкентда йиғилади. 20 март куни эса футболчилар Истанбул орқали Марокашга жўнаб кетишади. Терма жамоа 23 март куни Сенегал терма жамоасига қарши ўйин ўтказса, 27 март куни Марокашга қарши майдонга тушишади. Ҳар иккала ўйин Касабланка шаҳрида ташкил этилади.