«ПСЖ»га қарши жавоб учрашуви олдидан «Реал»да муаммо пайдо бўлди
Feb. 16, 2018, 6:51 p.m. 27454

«Реал» яримҳимоячиси Тони Кроос тизза пайларини шикастлаб олди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, Кроос жорий турда бўлиб ўтадиган «Бетис»га қарши учрашувни ўтказиб юборади. Унинг «ПСЖ»га қарши ЕЧЛ 1/8 финал жавоб учрашувида майдонга тушиши эса катта сўроқ остида қолмоқда.