Неймар «Реал»дан учралган мағлубият айбдорларини топди
Feb. 16, 2018, 6:35 p.m. 20645

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар бош мураббий Унаи Эмерини Чемпионлар Лигаси нимчоракфиналининг «Реал»га (1:3) қарши дастлабки ўйиндаги мағлубиятнинг бош айбдори деб ҳисобламоқда.

Express хабарига кўра, Неймар Эмерини таркиб танлашда адашган деб ҳисоблаяпти. Хусусан, унга ҳимоячи Тиаго Силванинг захирада қолдирилиши ёқмаган. Бразилиялик фикрига кўра, ҳимояда ҳаракат қилган Кимпембе хатолари туфайли «ПСЖ» иккита гол ўтказиб юборган.

Бундан ташқари, Неймарга яримҳимоячи Жовани Ло Чельсо ҳаракатлари ҳам маъқул келмаган. Неймар унинг ўрнига Лассана Диарра туширилгани яхшироқ бўларди, деб ҳисобламоқда.