Фуркадни мағлуб этган Бё, аёллардаги сенсация. Пёнгчанг-2018: бугуннинг барча совриндорлари
Feb. 15, 2018, 9:57 p.m. 2245

Жанубий Кореянинг Пёнчанг шаҳрида бўлиб ўтаётагн Қишки олимпиада ўйинларида навбатдаги кун мусобақалари ҳам якунига етди. 15 февраль куни бир йўла 9та медаллар комплекти ўйналди.

Биатлон бўйича аёллар ва эркаклар ўртасида индивидуал пойгалар ўтказилди. Аёллар ўртасидаги баҳсларда сенсация қайд этилди. Швециялик Ҳанна Оберг тўр ўқотишда ҳам ҳеч қандай хатога йўл қўймаган ҳолда фаолияти давомида илк марта ғолибликни қўлга киритди. Словакиялик Анастасия Кузмина иккинчи, икки карра чемпион бўлишга улгурган Лаура Дальмайер учинчи ўринни қўлга киритди.

Эркаклар ўртасида 20 км масофага ўтказилган баҳсларда эса дастлабки иккита пойгада муваффақиятсизликка учраган Йоҳаннес Бё ғалаба қозонди. Норвегиялик спортчи ўқотишда иккита хатога йўл қўйишига қарамасдан, якунда словениялик Яков Фак ва австриялик Доминик Ландертингерларни ортда қолдирди. Асосий фаворит саналган Мартен Фуркад эса бор-йўғи 5-ўрин билан кифояланадиган бўлди.

Шунингдек конькида югуриш баҳсларида ҳам сенсация қайд этилди. Бу турнинг узоқ йиллик гегемони ҳисобланган Нидерландия терма жамоаси олтин медалларсиз қолди. Бундан ташқари афсонавий Свен Крамер ҳаттоки медалларга ҳам илина олмади.

Олимпиада-2018

Пёнгчанг, Жанубий Корея

15 февраль кунги мусобақаларнинг барча совриндорлари

Фигурали учиш
Жуфтликлар

1. Алена Савченко – Бруно Массо (Германия)
2. Вэнгжин Суй – Цун Хан (Хитой)
3. Меган Дюамель – Эрик Редфорд (Канада) 

Тоғ чанғиси
Тезкор тушиш
Эркаклар

1. Аксель Лунд Свиндал (Норвегия)
2. Кьетиль Янсруд (Норвегия)
3. Беат Фойц (Швейцария)

Гигант слалом
Аёллар

1. Микаэла Шиффрин (АҚШ)
2. Рагнҳил Мувинкел (Норвегия) 
3. Федерика Бринйоне (Италия) 

Сноуборд
Эркаклар
Сноуборд-кросс

1. Пьер Вольтье (Франция)
2. Жаррид Ҳюз (Австралия)
3. Рехино Эрнандес (Испания)

Чанғи пойгаси
Аёллар
10 км, эркин усул

1. Рагнҳил Ҳага (Норвегия)
2. Шарлотте Калла (Швеция)
3. Марит Бьорген (Норвегия)
3. Криста Пярмякоски (Финляндия)

Биатлон
Индивидуал пойгалар
Аёллар. 15 км

1. Ҳанна Оберг (Швеция)
2. Анастасия Кузьмина (Словакия)
3. Лаура Дальмайер (Германия)

Эркаклар. 20 км
1. Йоҳаннес Бё (Норвегия)
2. Яков Фак (Словения)
3. Доминик Ландертингер (Австрия)

Конькида югуриш
10 000 метр
Эркаклар

1. Тед-Ян Блумен (Канада)
2. Йорит Бергсма (Нидерландия) 
3. Николя Тумолеро (Италия) 

Чана спорти
Аралаш жамоавий баҳслар

1. Германия
2. Канада
3. Австрия

Медаллар жамғармаси (олтин, кумуш, бронза, жами)
ТОП-5

1. Германия – 9-2-4 (15)
2. Норвегия – 6-7-4 (17)
3. Нидерландия – 5-5-2 (12)
4. АҚШ – 5-1-2 (8)
5. Канада – 4-5-4 (13)