Рўзиқул Бердиев «Насаф»нинг йирик мағлубиятига изоҳ берди
Feb. 14, 2018, 9:56 a.m. 6183

«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Осиё Чемпионлар Лигасидан ўрин олган «Персеполис»га (0:3) қарши ўйиндан сўнг, ўз фикрларини айтди.

«Бугун гуруҳимиздаги кучли рақиб билан беллашдик. Бундай ўйинларда диққатни сусайтириш оғир оқибатларга олиб келади. Биз биринчи голни ўтказган вазиятда ана шундай бўлди. Аслида футболдаги илк гол катта аҳамиятга эга. Биз деярли янги таркиб билан ўйнаяпмиз, унда ёш футболчилар ҳам кўп. Уларда ҳаяжон ҳам кўп бўлди.

«Персеполис» кучли жамоа, таркибида кучли футболчилар тўп тепишади. Ўйлайманки, улар бу йилги ОЧЛда ҳам узоқроққа боришади.

Бизда ҳали миллий чемпионат бошлангани йўқ. Биз энди янги мавсумдаги иккинчи расмий учрашувни ўтказдик. Ўйин амалиёти камлиги ҳам бугунги мағлубиятимизга сабаб бўлди.

«Персеполис» клубида ажойиб ҳужумчилар бор, бундай ҳужумчиларга қарши ўйнаганда жуда эҳтиёт бўлиш керак. Бу футболчилар бугунги учрашувда ҳам ўзларини кўрсатишди» - деди Бердиев.