«Реал» клуби «Аякс» иқтидори билан қизиқмоқда
Feb. 14, 2018, 5:39 p.m. 2975

Мадриднинг «Реал» клуби «Аякс» қанот ҳужумчиси Жастин Клюйверт билан қизиқмоқда.

Испания матбуоти хабарига кўра, «галактикос» раҳбарияти 18 ёшли иқтидорни қўлга киритиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда. Унинг ўйини Европанинг бир қатор клублари назарига ҳам тушган.

Маълумки, футболчининг отаси Патрик Клюйверт «Барселона» таркибида тўп сурган. Шу туфайли, «Реал» президенти Флорентино Перес ёш ҳужумчини каталонияликлардан илиб кетиш ҳаракатига тушиб қолган.

Жорий мавсумда кенжа Клюйверт «Аякс» таркибида 25та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урган ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилган.