Пулга бурнини артган россиялик футболчи танқидларга кўмилди (видео)
Feb. 14, 2018, 10:18 p.m. 7265

Россиянинг «Тосно» клуби яримҳимоячиси Станислав Манаев ўзини худди Флойд Мейвезерга ўхшатган кўринади.

19 ёшли футболчи самолёт бортида ўтирганида, бурнини 5000 рубль (тахминан 80$) банкнотага артиб, ташлаб юборганини видеога олди ва Инстаграмга жойлаштирди.

Манаев бу ишига изоҳ бераркан, «Мен бу пулни муҳтож одамларга беришим мумкин эди, аммо бермайман, чунки бурним битиб қолган» - деб ёзди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари уни аёвсиз танқид ва ҳақоратларга кўмиб ташлаганидан сўнг, футболчи видеони ўчириб ташлади. Бироз вақт ўтгач эса, пул қалбаки экани ва бу иши билан ҳазиллашмоқчи бўлгани ҳақида ёзди.