Одил Аҳмедов собиқ устози Қозоғистон термасини бошқариши мумкин
Feb. 14, 2018, 6:05 p.m. 1833

Беларуслик мутахассис Олег Кононов Қозоғистон терма жамоасини бошқаришга яқин, деб ёзмоқда Kazfootball.

Айни пайтда, 51 ёшли мутахассис Қозоғистон футбол федерацияси билан 2 йиллик шартнома бўйича музокара ўтказяпти.

Қўшимча қилиш жоизки, Кононов фаолияти давомида ҳеч қачон терма жамоалар билан ишламаган. У Украинанинг «Карпати» ва «Севастополь», шунингдек Россиянинг «Краснодар» ва «Ахмат» клубларини бошқарган. «Краснодар» клубида 2014-2016 йилларда Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Одил Аҳмедовга устозлик қилган.

Аввалроқ, Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Бородюк қониқарсиз натижалар туфайли, истеъфога чиқарилган эди.