«МЮ» «Бенфика»дан иқтидорли ҳужумчи топди
Feb. 14, 2018, 8:58 p.m. 3719

«Бенфика» ҳужумчиси Умару Эмбало фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин.

Correio da Manhã хабарига кўра, «қизил иблислар» 16 ёшли африкалик футболчининг трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборган. Эмбало ёзда 20 миллион евро эвазига «Манчестер Юнайтед»га ўтиши режалаштирилмоқда.

Манкунианлик скаутлар футболчида ноёб иқтидор борлигини сезишган ва уни бошқа топ-клублар илиб кетмаслиги учун, тезроқ қўлга киритишни истамоқдалар.