«Манчестер Сити» инглиз клублари орасида Чемпионлар Лигаси рекордини ўрнатди
Feb. 14, 2018, 5:57 p.m. 3246

«Манчестер Сити» клуби Чемпионлар Лигаси нимчоракфиналидан ўрин олган «Базель»га қарши дастлабки ўйинда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Goal хабарига кўра, шу пайтгача «Туманли Альбион»нинг бирорта клуби Чемпионлар Лигаси плей-офф баҳсларининг сафарда ўтган ўйинларида бунчалик йирик ҳисобда зафар қучмаган эди.

Бундан олдинги энг яхши кўрсаткич «Ливерпуль»га тегишли бўлиб, 2006/07 мавсумида, Чемпионлар Лигаси чоракфиналида жамоа ПСВ клубини 3:0 ҳисобида мағлуб этганди.