Кейн Чемпионлар Лигаси рекордини ўрнатди
Feb. 14, 2018, 1:25 p.m. 7137

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн Чемпионлар Лигаси тарихида из қолдирди.

Футболчи мусобақада майдонга тушган дастлабки 9та ўйинида 9та гол уришга муваффақ бўлди.

24 ёшли Кейн бу кўрсаткич бўйича Роналдиньо, Симоне Индзаги, Дидье Дрогба ва Диего Костадан 1та голга ўзиб кетди.