Эрон Карлуш Кейрушнинг келажагига ойдинлик киритмагани кескин танқид қилинди
Feb. 14, 2018, 5:17 p.m. 3358

Эрон терма жамоаси собиқ ҳужумкор яримҳимоячиси Али Каримий Эрон футбол федерациясини кескин танқид қилди. Каримий ЭФФ бош котиби Муҳаммадризо Сакет нишонга олиб, ташкилотни маълумотларни очиқламасдикда айблади.

Каримий федерация қандай ишларни амалга ошираётгани ҳақида ҳеч қандай ахборот бермаётгани, ташкилот умуман шаффоф ишламаслигидан нолиган. Унинг асосий эътирози эса Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейрушнинг келажаги борасида аниқ гап айтилмаётганига қаратилган. Унинг ёрдамчилари билан шартнома узайтирилгани ҳақиқатми? Нима учун терма жамоа мураббийлар штабида бирорта ҳам эронликлар қолдирилмаган ва шу каби бир қатор сабаблар билан «Бавария» собиқ футболчиси ўзига хос чиқишни амалга оширган.


Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Карлуш Кейруш ёзда Ўзбекистон терма жамоасини бошқариши ҳақида хабар берилганди. Кейинроқ Эрон футбол федерацияси вакили чиқиб, Карлуш Кейрушни Эронда олиб қолиш борасида ишлар амалга оширилаётгани ва тез орада у билан шартномани узайтирилиши борасида гапириб ўтганди. Ҳозирча бу борада расмий хабар берилмади.