Эмери «Реал»нинг натижаларини эсдан чиқариб қўйди
Feb. 14, 2018, 2:17 p.m. 9730

«ПСЖ» бош мураббийи Унаи Эмери Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финал «Реал»га қарши учрашуви олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бўлажак ўйин – аслида ким эканимизни, ўзимиз учун нималарни кўрсата олишимиз ва қандай натижани хоҳлашимизни аниқлаб олиш учун энг яхши имкониятлардан бири.

Биз ўсишда давом этишни истаймиз ва бизни олдинда Европанинг амалдаги чемпионига қарши учрашув кутиб турибди. 11 карра чемпионга («Реал» аслида 12 марта бу турнирда ғалаба қозонган) қарши ўйнаймиз.

Кучли рақибга қарши майдонга тушиш ҳар доим қизиқарли бўлган, ҳозир эса амалдаги чемпионларга қарши майдонга тушамиз. Бундан ортиқроқ кучли рақибни ўйлаб топиб бўлмайди», – дея Эмерининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.