ЕЧЛ. «Ювентус» – «Тоттенҳэм» ғолиби аниқланмади, «Сити» «Базель»ни йирик ҳисобда енгди
Feb. 14, 2018, 3:11 a.m. 5542

Бугун 2017/18 йилги Чемпионлар Лигасининг плей-офф баҳсларига старт берилди. 

Куннинг марказий ўйин Туринда – "Ювентус" ҳамда "Тоттенҳэм" жамоалари ўртасида кечди. Голларга бой бўлган учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 

Ўйиннинг 2- ва 9-дақиқаларида Игуаин мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 35-дақиқада Кейн ҳисобни қисқартиришга эришди. 71-дақиқада Эриксен жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, якуний ҳисобни ўрнатди. 

Иккинчи жуфтликда "Базель" ўз майдонида "Манчестер Сити"ни қабул қилди. Учрашув меҳмонларнинг йирик ғалабаси билан якунланди 0:4.

Учрашувда Гундўған дубль қайд этган бўлса, Бернарду Силва ҳамда Агуэро ўз ҳисобига 1тадан гол ёзиб қўйди. 

Ювентус (Италия) – Тоттенҳэм (Англия) 2:2 (2:1)

Голлар: Игуаин (2, 9, пенальти) – Кейн (35), Эриксен (71).
Ювентус: Буффон, Де Шильо, Бенатия, Кьеллини, Алекс Сандро, Хедира (Бентанкур, 66), Пьянич, Бернардески, Дуглас Коста (Асамоа, 90), Манжукич (Стураро, 76), Игуаин.
Тоттенҳэм: Льорис, Орье, Санчес, Вертонген, Дэвис, Дембеле, Дайер, Эриксен (Ваньяма, 90), Алли (Сон Хин Мин, 83), Ламела (Лукас Моура, 89), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Дэвис (8), Бенатия (45), Орье (47), Игуаин (60), Бентанкур (80).

Базель (Швейцария) – Манчестер Сити (Англия) 0:4 (0:3)

Голлар:
Гундўған (14, 53), Бернарду Силва (18), Агуэро (23).
Базель: Вацлик, Жака, Лакруа, Сухи, Ланг, Фрай, Диэ, Риверос, Штокер (Айети, 71), Эльюнусси (Бюа, 85), Оберлен.
Манчестер Сити: Эдерсон, Уокер, Компани, Отаменди, Делф, де Брюйне (Сильва, 63), Фернандиньо, Гундўған, Бернарду Силва, Агуэро (Данило, 85), Стерлинг (Сане, 57).
Огоҳлантиришлар: Жака (38), Фернандиньо (59), Диэ (89), Гундўған (89).