Ди Мария Месси ўйнаган клубга ўтмаслигини таъкидлади
Feb. 14, 2018, 8:41 p.m. 8207

«ПСЖ» клубининг аргентиналик яримҳимоячиси Анхель Ди Мария қайси клуб сафига ҳеч қачон ўтмаслигини айтди.

«Реал» билан барча алоқаларни уздим, у ердаги фаолиятим тугади. Тўғрисини айтсам, «Барселона»га ўтиш учун менга ҳеч нарса ҳалақит бермайди.

Бироқ, мен ҳеч қачон «Ньюэллс Олд Бойз» клуби шарафини ҳимоя қилмайман, бу аниқ. Чунки мен «Росарио Сентрал» клубининг ашаддий мухлисиман», – деб футболчи сўзларини келтирмоқда So Foot.

Эслатиб ўтамиз, «Росарио» Ди Мария фаолиятидаги илк профессионал клуб бўлган. «Ньюэллс Олд Бойз» эса шу шаҳарнинг яна бир клуби бўлиб, унда Лионель Месси камол топган.