«Бунёдкор» Феликс Магат бошқарётган жамоага тўртта гол урди
Feb. 14, 2018, 2:09 p.m. 4135

Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси БАА йиғини доирасидаги иккинчи назорат учрашувини ўтказди. Бу сафар рақиб жамоа Хитойнинг машхур клубларидан бири «Шангдун Лунэнг» клуби бўлди.

«Бунёдкор» расмий сайти берган хабарга кўра, Феликс Магат бошқарувидаги жамоага қарши баҳсда «қалдирғочлар» катта устунликка эга бўлишда ва буни якунда қайд этилган ҳисобда ҳам исботлай олишди - 4:0.

Филип Раевац (2та), Шаҳзодбек Нурматов ва Артём Габелок томонидан киритилган голлар «Бунёдкор»га йирик хисобдаги ғалабани тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача, 11 феврал куни Миржалол Қосимов бошчилигидаги «қалдирғочлар» Хитойнинг «Чунцин Лифан» клуби билан куч синашиб, 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этишган эди.

Назорат учрашуви

«БУНЁДКОР» - «ШАНГДУН ЛУНЭНГ» 4:0 (2:0)
Голлар:
Филип Раевац (3, 39), Шаҳзодбек Нурматов (82), Артём Габелок (83).
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Мирғиёс Сулаймонов, Анвар Ғофуров, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Жовлон Иброҳимов, Достонбек Ҳамдамов, Муроджон Тошматов, Санжар Қодирқулов, Шохруҳ Гадоев, Филип Раевац.
Захирадан майдонга тушганлар: Шаҳзодбек Нурматов, Дилшодбек Аҳмадалиев, Артём Габелок, Исломжон Қобилов, Давронбек Умиров, Расул Юлдошев, Фарруҳ Икромов, Сардор Собирхўжаев, Абдулла Абдуллаев, Миржаҳон Мираҳмадов.

«Шангдун Лунэнг»: Хао Жунмин, Жилберто, Сиссе, Пелле, Ханг Ронгзе, Женг Женг, Ванг Тонг, Чуи Пенг, Ванг Далеи, Даэ Лин, Жинг Жингдао, Яо Жаншен.
Захирадан майдонга тушганлар: Ли Женгли, Тарделли, Ли Сонгйи, Ли Жуншуай, Гуо Тианю, Жанг Чи, Ли Вей, Жоу Хайбин, Ву Цингхан, Ли Бинбин, Сонг Лонг, Ци Тианю.