«Бавария» Хамес Родригес бўйича қарорини ўзгартирди
Feb. 14, 2018, 10:10 p.m. 9708

«Бавария» клуби Хамес Родригесни тўлиқ сотиб олишга қарор қилди.

Bild хабарига кўра, мюнхенликлар 26 ёшли футболчининг ўйинидан мамнун ва мавсум охирида уни тўлиқ сотиб олишни режалаштирмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, Родригес «Реал» клубидан 2019 йилгача 13 млн евро эвазига ижарага олинган эди.

Бундеслигада ўтказилган 24та ўйинда футболчи 4та гол урган ва 8та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг трансфер нархи 50 млн евро атрофида.