АПЛ трансляцияси ҳуқуқининг бир қисмини рекорд даражадаги нархга сотди
Feb. 14, 2018, 12:40 p.m. 2997

Англия премьер-лигаси 2019-2022 йилги мавсумлар учун трансляция ҳуқуқнинг 7та пакетидан бештасини 4,464 миллиард фунт стерлинг эвазига сотди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Еттита пакетдан 4тасини (128 ўйин) Sky Sports ҳолдинг. Яна бир пакетни (32 учрашув) BT Sport телеканали қўлга киритди. Қолган иккита пакет ҳозирча сотилмай турибди.

Ҳозир 3 йиллик трансляция ҳуқуқи умумий пакетини Британия ҳудудида тарқатиш нархи 5,14 миллиард фунт стерлингни ташкил қилади. Ҳозиргача пулланган янги мавсумлар учун трансляция ҳуқуқи бўйича умумий сумма 6,24 млрд фунтни ташкил қилиши кутилмоқда. Бу мутлақ рекорд кўрсаткич саналади.

«Sky Sports ва BT Sport биз билан ҳамкорликни давом эттираётганидан жуда хурсандмиз», – дея гапириб ўтган АПЛ раҳбари Ричард Скадэмор.