Зедорфнинг дебюти омадсиз келди
Feb. 13, 2018, 9:43 a.m. 3545

Испания чемпионатининг 23-турида «Депортиво» «Бетис»га қарши ўйнади. Ла-Коруньядаги «Риасор» стадионида кечган учрашув меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ўйиндаги ягона гол меҳмонлар ҳужумчиси  Лоренсо Морон номига ёзилди, у ўйиннинг 54-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Шу тариқа, Кларенс Зеедорфнинг «Депортиво»даги дебюти муваффақиятсиз чиқди. Жамоа 8 ўйиндан буён ғалаба қозонмаган. 

Эндиликда «Бетис» очколари сонини 33тага етказган ва Примера турнир жадвалида 8-ўринда жойлашган, «Депортиво» 17 очкоси билан хавфли ҳудудда қолмоқда (19-ўрин).

Испания чемпионати
23-тур

Депортиво – Бетис 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 54 Морон.
Депортиво – Мартинес, Хуанфран, Альбентоса, Боведа, Луизинью, Крон-Дели (Москера, 77), Вальверде (Борхес, 18), Перес, Адриан, Баккали (Картабия, 61), Андоне.
Бетис –    Адан, Герреро, Манди, Бартра, Амат, Фирпо, Санчес, Гуардадо (Гарсия, 83), Фабиан Руис, Будебуз (Тельо, 64), Морон (Леон, 75).
Огоҳлантиришлар: Баккали (43), Альбентоса (65).