Суперкомпьютер Чемпионлар Лигаси нимчоракфинал ўйинлари натижаларини башорат қилди
Feb. 13, 2018, 6:02 p.m. 21812

Британиянинг talkSPORT сайти суперкомпьютери Чемпионлар Лигаси нимчоракфиналидан ўрин олган баҳсларнинг якуний натижасини башорат қилди.

Унга кўра, мусобақанинг амалдаги ғолиби «Реал» Франциянинг «ПСЖ» клубини, икки ўйин натижасига кўра, 4:3 ҳисобида мағлуб этаркан. «Барселона» эса фақат пенальтилар сериясида «Челси» тўсиғидан ўтаркан.

Суперкомпьютер ҳисоб-китобига кўра, нимчоракфинал баҳсларининг якуний натижалари:

Порту - Ливерпуль - 2:4
Базель - Манчестер Сити - 1:5
Ювентус - Тоттенҳэм - 2:2 (пен. 4:5)   
Рома - Шахтёр - 1:3
Севилья - Манчестер Юнайтед - 1:2
Реал - ПСЖ - 4:3
Бавария - Бешиктош - 4:1
Челси - Барселона - 3:3 (пен. 4:5)