Статистика: Эден Азар «Челси» тарихига кирди
Feb. 13, 2018, 9:51 a.m. 3165

«Челси»нинг бельгиялик ҳужумчиси Эден Азар «Вест Бромвич»га қарши кечган ва 3:0 ҳисобидаги йирик ғалаба билан якунланган ўйинда иккита гол урди. Бу орқали у жамоанинг энг кўп голларида қатнашган учинчи футболчиси бўлиб олди.

Эндиликда 27 ёшли футболчи «Челси»нинг 105 голида қатнашган: 68 гол ва 37 голли пас. У бу борада фақат Дидье Дрогба (159) ва Фрэнк Лэмпарддан (237) ортда қолмоқда.

«Челси» 27 турдан кейин Премьер-лига турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда, жамоа жамғарган очколар сони 53тани ташкил қилмоқда.

Жорий мавсумда Эден Азар жамоанинг 23 ўйинида қатнашган ва 11 гол уриб, 2 голга пас берган.