А Сериянинг энг кам маош олувчи мураббийи аниқланди
Feb. 13, 2018, 7:02 p.m. 3691

«Милан» бош мураббийи Женнаро Гаттузо А Сериянинг энг кам маош олувчи мураббийидир, деб ёзади La Gazzetta dello Sport.

Мутахассис аввалроқ, «россонери» ёшларини бошқарган пайтидаги каби, 120 минг евро маош оляпти.

Айни пайтда, клуб раҳбарияти у билан янги шартнома имзолаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бироқ, барчаси Гаттузо шогирдлари намойиш этадиган натижаларга боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, Женнаро Гаттузо 2017 йил ноябрь ойида Винченцо Монтелла ўрнига «Милан» бош мураббийи қилиб тайинланган эди. «Россонери» унинг қўл остида ўтказилган 10та ўйинда 18та очко жамғаришга эришди.