«Пахтакор»нинг мақсади – чемпионлик» - Исмоил Гонсалвеш
Feb. 13, 2018, 11:01 a.m. 3429

«Пахтакор»нинг португалиялик легионери Исмоил Гонсалвеш клубга ўтиши ва янги мавсум режалари ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.

«Пахтакор» – Ўзбекистоннинг бош ва катта клуби. Ўртамиёна жамоа бўлганда бу ерга келмасдим. Яна Шота Арвеладзе орқали тарғиб қилинаётган футбол катта ўрин тутди. Ушбу икки жиҳат қароримга таъсир кўрсатди.

Бу ерда турли жамоаларда фаолият олиб борган дўстларим туфайли ўзбек футболи билан танишиб улгургандим. 2-3 йил олдин менга бу ерда футболни яхши шароитларда ўйнаш мумкинлиги ва мамлакатнинг ўзи жуда ёқимли экани тўғрисида айтишганди.

Мени жуда илиқ қабул қилишди. Бу жамоага тезроқ мослашишимда ёрдам беради. Иккинчидан, шаҳарнинг бунчалик чиройли эканини кутмагандим. Бундан ёқимли ажабландим. Кўникиш жараёним жуда яхши ва осон кечмоқда деб ўйлайман.

Жорий мавсумдаги асосий мақсадимиз – чемпионлик. Ҳар бир учрашувда ғалаба учун курашамиз ва бошқа нарса ҳақида ўйламаймиз»