ОФК «Насаф» номини ўзгартирди
Feb. 13, 2018, 5:25 p.m. 16629

Осиё футбол конфедерацияси жорий мавсумда, Чемпионлар Лигасида иштирок этувчи Қаршининг «Насаф» клуби қисқартма номини «NAS» кўринишида қабул қилган эди.

«NAS» қисқартмаси ўзбек тилидаги «наҳс» сўзининг шева шаклидан келиб чиққани ва «нопок» деган маънони англатиши сабабли, «Sport TV» канали талабига кўра, ОФК бу қарорини ўзгартирди. 

Бугун бўлиб ўтадиган «Персеполис» — «Насаф» баҳси трансляциясида қаршиликлар жамоасининг қисқартма номи «NSF» кўринишида бўлиши белгилаб қўйилган.