«Шангҳай СИПГ» ва Одил Аҳмедов ОЧЛ гуруҳ босқичини ғалаба билан бошлади
Feb. 13, 2018, 5:56 p.m. 3425

Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этаётган Хитойнинг «Шангҳай СИПГ» клуби мусобақани муҳим ғалаба билан бошлади.

Хитойликлар сафарда Япония чемпиони - «Кавасаки Фронтале» клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндаги ягона гол бразилиялик легионер Элкесон ҳисобига ёзилди. Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди.

Гуруҳнинг яна бир баҳсида Австралиянинг «Мельбурн Виктори» ва Жанубий Кореянинг «Ульсан Ҳёнде» клублари дурангга имзо чекди.

ОЧЛ-2018, F гуруҳи, 1-тур
13 февраль

Кавасаки Фронтале (Япония) - Шангҳай СИПГ (Хитой) - 0:1
Гол:
Элкесон (23)
Мельбурн Виктори (Австралия) - Ульсан Ҳёнде (Жанубий Корея) - 3:3
Голлар:
Жорж (26, 37), Уильямс (54) - Орсич (24, 51), Уиндбичлер (34)