«Нефтчи» иқтидорли ҳужумчисини «Локомотив»дан қайтарди
Feb. 13, 2018, 6:22 p.m. 4987

Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ўз таркибини кучайтириш мақсадида, бир қатор футболчиларни ўз сафига чорламоқда.

Ўтган мавсум Тошкентнинг «Локомотив» жамоасида ижара асосида ҳаракат қилган ёш, иқтидорли ҳужумчи Муродбек Бобожонов яна Фарғона клуби сафига қайтди. 

Шунингдек, 1991 йили туғилган украиналик ҳужумчи Олександр Деребчинський ҳам «Нефтчи» таркибига қўшилди, деб хабар беради клуб матбуот хизмати.