Кроос «ПСЖ» клубининг энг кучли томонини айтди
Feb. 13, 2018, 2:03 p.m. 11446

«Реал» яримҳимоячиси Тони Кроос Чемпионлар Лигаси нимчоракфиналидан ўрин олган «ПСЖ» клубига қарши баҳсларда жамоасининг ғалабасига ишонмоқда.

«Шубҳасиз, бу ўйинларда бизга оғир бўлади, чунки «ПСЖ» ажойиб жамоадир. Бироқ, биз ҳам зўрмиз. Бу баҳсларда майдонга тушишни жуда ҳам истаяпман ва иштиёқим баланд.

Ҳозир «ПСЖ» ҳужумда тезкор ва жуда кучли. Улар кўп гол урмоқдалар, аммо биз ҳам ўз ўйинимизни намойиш қилишга қодирмиз. Бизда ҳам зўр ҳимоячилар, яримҳимоячилар, ҳужумчилар ва дарвозабон бор. Муҳими - ўз кучига, ўз ўйини ва ғалабага ишониш», – деди Кроос.

«Реал» – «ПСЖ» қарама-қаршилигининг дастлабки баҳси Мадридда 14 февраль куни, жавоб баҳси Парижда 6 март куни ўтказилади.