Коутиньо фуқаролигини ўзгартирмоқчи
Feb. 13, 2018, 10:05 p.m. 14567

«Барселона» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо фуқаролигини ўзгартирмоқчи.

Mundo Deportivo хабарига кўра, бразилиялик футболчи Португалия фуқаролигини олиш учун ҳужжатларни йиғишни бошлаган.

Унинг турмуш ўртоғи португалиялик ҳисобланади. Уларнинг никоҳига эса уч йил тўлган. Португалия қонунларига кўра, энди футболчининг ўзи ҳам фуқаролигини ўзгартириш ҳуқуқига эга.

Агар унинг аризаси қондирилса, Коутиньо Европа Иттифоқига кирувчи давлат фуқаросига айланади ва «Барселона» қайдномасидаги бир ўринни бўшатади. Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионатида клублар таркибда Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган давлат фуқароларидан фақат уч нафарига эга бўлишлари мумкин.