Гути Зиданнинг ўрнини кўзламоқда
Feb. 13, 2018, 1:03 p.m. 4440

«Реал» ўсмирлар жамоасининг бош мураббийи Гути Чемпионлар Лигасидан ўрин олган «ПСЖ» клубига қарши баҳслар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу «Реал»га мавсумни муваффақиятли якунлаш учун сўнгги имконият. Бироқ, умид қиламанки, бу Зидан учун сўнгги имконият эмас. Унинг клубга қилган хизматини унутмаслик лозим.

«ПСЖ» учун ҳам бу сўнгги имконият, чунки Франция чемпионати ва Кубогидаги ғалаба улар учун етарли эмас.

Зидан қолиш керак, аммо мен қандай қилиб, қачонлардир «Реал» бош мураббий бўлиш имкониятидан воз кечишим мумкин?» – деб Гути сўзларин келтирмоқда Marca.