Гундўған Бундеслига савиясини танқид қилди
Feb. 13, 2018, 12:13 p.m. 2246

Дортмунднинг «Боруссия» клуби собиқ, айни пайтда «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Илкай Гудўған Германия чемпионати савиясини танқид қилди.

Унинг фикрига кўра, «Бавария» клуби бошқаларга нисбатан жуда катта устунликка эга.

«Мен учун Бундеслигада интрига қолмаган. Жуда кўп жамоалар ҳақиқий футбол намойиш қилиш ўрнига, хатога йўл қўймаслик учун майдонга тушадилар. 

Албатта, «Бавария» бу «Бавария». Бу клуб анча йиллардан буён юқори савияда ўйнаб келмоқда. АПЛ ҳақида гапирадиган бўлсам, бу ерда кураш анча тенг кечади. Бу ерда чемпион бўлишга қодир жамоалар кўп», — деб Гундўған сўзларини келтирмоқда Goal.