ФИФА «Неймар - «Барселона» можароси бўйича қарор чиқарди
Feb. 13, 2018, 6:40 p.m. 10259

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар «Барселона» устидан ФИФА ташкилотига арз қилиб, 26 млн евро ундириб олмоқчи эди.

Маълумки, 2016 йилда Неймар «Барселона» билан янги шартнома имзолагани учун, 26 млн евро бонус олиши шарт эди. Бироқ, бир йилдан сўнг, футболчи «ПСЖ» клубига ўтиб кетди. «Барса» эса бонусни тўлашдан бош тортди.

Каталониянинг Sport нашри хабарига кўра, ФИФА бу можарода «Барселона» клубининг ёнини олган ва Неймар шикоятига рад жавобини берган.

Ўз навбатида, «Барселона» ҳам шартнома шартларини бажармаган Неймарни судга беришни режалаштирмоқда.