Дибала «Тоттенҳэм»га қарши ўйинда ёрдам беролмайди
Feb. 13, 2018, 12:01 p.m. 2812

«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала катта эҳтимол билан Чемпионлар лигасининг чорак финалида «Тоттенҳэм»га қарши кечадиган ўйинни ўтказиб юборади.

Football Italia хабарига кўра, аргентиналик ҳужумчм бел қисмидан олинган жароҳатдан тузалиб, умумий гуруҳ билан машғулотларга киришган бўлсада, у бугунги ўйин заявкасига киритилмаган.

Дибаланинг ўрнини «Тоттенҳэм»га қарши ўйинда «Ювентус» ёшлар жамоаси аъзоси, 19 ёшли Симоне Мураторе эгаллайди.

Лондонликларга қарши ўйинни турли сабабларга кўра, Хуан Куадрадо, Бенедикт Хеведес, Андреа Бардзальи ва Блез Матюиди ҳам ўтказиб юборишади. 

Ўйин заявкасига «Ювентус» ҳимоячиси Штефан Лихтштайнер ҳам киритилмаган.