Буффон фикридан қайтиши мумкин
Feb. 13, 2018, 8:31 p.m. 4406

Афсонавий дарвозабон Жанлуижи Буффон Италия терма жамоасидаги фаолиятини давом эттириши мумкин.

40 ёшли посбон тез орада бу ҳақда эълон қилиши кутилмоқда, деб ёзади Sky Italia.

Маълумки, «Скуадра Адзурра» ЖЧ-2018 йўлланмасидан қуруқ қолгач, Буффон халқаро фаолиятини якунлаган эди.

Бироқ, Италия терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий қилиб тайинланган Луижи Ди Бьяжо унинг фикрини ўзгартиришга уринмоқда ва баҳорда ўтказиладиган Аргентина билан Англияга қарши ўртоқлик ўйинларига таклиф қилмоқчи. Агар Буффон бунга рози бўлса, Евро-2020 мусобақасида ҳам иштирок этиши мумкин.