«Барселона» Гампер Кубогига Аргентина клубини таклиф қилди
Feb. 13, 2018, 10:14 a.m. 2195

«Барселона» Жоан Гампер номидаги Кубок баҳсига Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клубини таклиф қилди.

Маълумки, баҳс анъанавий тарзда, август ойининг бошида, «Камп Ноу» стадионида ўтказилади.

Ўтган йили «Барселона» Гампер Кубогига Бразилиянинг авиаҳалокатга учраган «Шапекоэнсе» клубини таклиф қилган ва ўйинда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.