«Атлетико» Гризманнга Германиядан ўринбосар топди
Feb. 13, 2018, 9:56 a.m. 3972

Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне «РБ Лейпциг» ҳужумчиси Тимо Вернерга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Bild таблоиди хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, испан клуби вакиллари ушбу 21 ёшли футболчининг ўйинини кузатиш учун Германия чемпионати 22-тури доирасида «Лейпциг» ва «Аугсбург» жамоалари ўртасида кечган (2:0) ўйинга келишган.

«Атлетико» Вернерни ёзда жамоадан кетиши кутилаётган Антуан Гризманнга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Вернернинг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2020 йил ёзига қадар тузилган. Бундан аввалроқ ушбу ҳужумчига Мадриднинг бошқа бир клуби «Реал» томонидан қизиқиш мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.