«Арсенал» Венгер ўрнига бошқа мураббий изламоқда
Feb. 13, 2018, 3:28 p.m. 2721

«Арсенал» клубининг директор кенгаши бош мураббий Арсен Венгер билан хайрлашишни режалаштирмоқда.

Tribalfootball хабарига кўра, «қуролсозлар» раҳбарияти ноябрь ойида, франциялик мутахассисга вазиятни ўнглаш учун мавсум охиригача мухлат берган. Агар натижалар қониқарсиз бўлса, шартнома муддати тугагунга қадар 1 йил вақт бўлса-да, Венгернинг жавоби берилади.

Аввалроқ, «Арсенал» раҳбарияти «Барселона» собиқ бош мураббийи Луис Энрике билан музокара ўтказгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Айни пайтда «Арсенал» АПЛ жадвалида 45 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.